Ассалому алайкум! Инсон вафотидан кейин қолган мероси фарзандлар ичида тақсимланишини биламиз. Агар ўша вафот этган инсон вафотидан аввал бирор бир нарсани фарзандларидан бирига &қуот;мана бу мендан кейин сенга&қуот; деб васият қилиб кетган бўлса ҳам ўша нарса фарзандларининг барчасини ичида тақсимланиши керакми? Ёки васият қилингани учун ўша инсонда қолиши керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Васият амалга оширилади. Лекин васият меросга қолган нарсанинг учдан бири бўлиш шарти билан. Яъни, меросга қолган нарсанинг учдан бирини васият қилиб бўлади холос, қолгани меросхўрларнинг ҳаққидир. Валлоҳу аълам.