Аёлим ишлаши ҳақида

03:13 / 15-mart | آيات الله | 423
Ассалому алайкум! биз Россияда яшаймиз, ўзим Андижонда туғулганман, аёлим хам Андижонлик, мен Россияда 15 йилдан бери яшайман, аёлим билан турмуш қурганимизга энди 2 йил булди. у киши Россияда фақат 2 йилдан бери яшайди, бу ерни одатлари, тили, ирқини тушунмайди. фарзандлик булдик алҳамдуЛИЛЛАҲ. Яқинда бир яшар булади, қиз. Яқинда уларни уйига Андижонга жунатябман, Аёлимни оиласида, Онаси ва яна 4 опалари бор, улар аваллари ишлашмаган экан, ўқимаганлар хам экан (коллежда) илимлари бор куп эмас, аёлим хам қизлик пайтида Қурон ўқишга дарс олгани чиқиб турган. Хозир Россияда буни иложи йўқ, лекигин уйда зерикиб бирор иш қилмоқчи бўлябди. Мен айтябман бола тарбияси билан шуғулланишинг керак деб. ишлама , сизларда хеч ким ишламаган деябман, бўлмаса ўқийман коллежда диябди, бунга хам унамаябман. Хозир телеграммда гуруҳ очган, унда аёллар ва болалар кийимларини сотишни юлга қуймоқчи, мен бунга хам қаршиман, фарзанд тарбияси билан шуғулланиш муҳумлигини айтиб келаман, қулоқ солмаябди, бу ерда (ғайридинларни ичида) фарзандни юқотиб қўйишлик жуда осон, мен буни куп кўрганман. Аёлимга уйда (Россияда) Қурон ўқиб илм ол десам, устозларсиз ўқиб бўлмайди диябди. Нима маслахат берасизлар? Мен ишлаб пул топишига қаршиман, келганида жуда содда қиз эди, энди бир нималар бизнес шунга ўхшаш нарсалар қилмоқчи. Шу сабаб куп тортишиб қолябмиз. Оиламни хеч нарсадан кам қилмасдан қарайман (қулдан келганича алҳамдуЛИЛЛАҲ). У узини онасини пеш қилиб, аям хам хеч қаерда ишламаган ўқимаган энди ўзини ўғлидан пулни сўраб ишлатади деб тушунча олвоган. Аёлим билан ёшимиз 12 ёшга фарқ қилади, ёшлигига бориб хамма нарсани билан деяверади.
саволим шуки
1) Узтозларсиз қандай илим олса булади бизни шароитда?
2) Аёлимни ишлаши пул топиши дурстми? Мен буни хохламасамчи?
3) Муслима Аёл учун нима мухим биринчи ўринда ?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Онлайн дарслар мавжуд. Аёлингиз илм олсин. Аёл кишининг пул топиши шарт эмас. Сиз рози бўлмасангиз ишламайди. Валлоҳу аълам!