Қизил ажралма келса рўза қабул бўладими

03:13 / 15-mart | Sevinch | 403

Ассалому алайкум! Рамазон ойини рўзасини тутишни бошлаган эдим лекин қизил ажирама ҳам келаётгани учун рўза ва ибодатларда иккиланябман бу ҳайиз олди ва ундан кейинги ҳолат эмас ҳайиз кўрганимга 15 кундан ошган эди шунга ўхшаш саволни топа олмадим ва сизга мурожат қилдим

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Шариатда покликнинг энг оз муддати 15 кун деб олинган, агар 15 кун пок бўлгач ортидан холис оқдан бошқа рангли ажралма ёки қон келса хайз бўлади ва у намозни, рўзани ман қилади. Валлоҳу аълам!