Гунох бўладими?

Ассалому алайкум! Бу савол мени анчадан бери кийнайди, автобусда кетаёткан пайтим одам одатда куп булади, шу сабаб баъзида номахрамлар утиб кетаётиб менга тегиб кетишлари мумкин, канча узимни чёткая тортсам хам, бу гунох хисобланадими, бунлай булишини олдини оладиган дуолар борми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз бор имкониятингизни ишга солиб улардан узоқ бўлишга ҳаракат қиласиз. Шунда ҳам ихтиёрингиздан ташқари ҳолатда тегиниб кетилса гуноҳ бўлмайди. Бу учун махсус дуо йўқ, ҳар нарса учун махсус дуо бўлиши шарт эмас. Дилингизда ўз ибораларингиз билан дуо қилишингиз кифоя. Валлоҳу аълам!