ҳадича онамизнинг рўмоллари

11:10 / 09.01.2020 | soliha@.com | 702
Ассалому алайкум устоз дин йўлида қилаётган хизматларингиз учун Аллоҳ рози бўлсин. Бир танишимдан эшитган эдим пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳиро ғорида Жаброил алайҳиссаломни ўз қиёфасида кўриб уйга келгач Хадича онамизга мени ўраб қўйинглар деган экан ўраниб ётганда Жаброил алайҳиссалом яна ваҳий олиб келган САВОЛ: Пайғамбаримиз қўрқиб кетганида Ҳадича онамиз рўмолларини ечган шунда Жаброил алайҳиссалом уйдан чиқиб кетган Ҳадича онамиз пайғамбаримизга қўрқманг у фаришта деган экан шу ростми аёллар рўмолсиз юрса уйдан фаришта қочадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Хадийжа онамиз рўмолларини ечганлари, Жаброил алайҳиссаломнинг шу сабаб чиқиб кетганлари ишончли манбаларда келмаган.
Инсон билан доимо фаришталар юриши, шунинг учун ялонғоч бўлишдан қайтариқ ҳадиси шарифда келган. Валлоҳу аълам.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қип яланғоч бўлишдан сақланинглар, чунки сизлар билан фақат ҳожатга кирган ва аёлига яқинлик қилган пайтдагина ажраладиган фаришталар бор. Улардан ҳаё қилинглар ва уларни икром қилинглар” деганлар. Термизий ривояти.