Ассалому Алайкум Одинахон Опа. Аллох илмингизга янада илм кушсин! Тогри жавобни узингиздан эшитишни хохладим. Ёш болам бор, Кекса бувимиз бор, доим тахоратли юраман. Гохида уларни покизалаш учун вактимиз кетади кулимга гох тегиб гохи тегмайди шунда менинг тахоратим бузулган хисобланадими? Ёки кулимни ювиб намоз вакти кирса намозимни давом эттирсам буладими? Жавоб учун олдиндан Рахмат. Умрингизга Аллох умр кушсин. Амийн!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Ташқаридан теккан нажосат таҳоратни кетказмайди. Аммо уни поклаш лозим бўлади. Оғир нажосат бўлса, катта тангадан ортиқ бўлганида, енгил нажосат бўлса, либоснинг тўртда биридан ошганида поклаш шарт бўлади, ундан камида афв қилинган. Валлоҳу аълам.