Парфюмерия тижорати

16:33 / 10.01.2020 | Muslima Asamiddinova | 928
Ассаламу алайкум! Биламизки тармоқли маркетинг ҳаром. Парфюмерия маҳсулотларининг тижорати билан шуғулланадиган &қуот;Авон&қуот; компаниясига регистрациядан ўтмасдан ва орқасидан одам ёзмасдан шунчаки арзонроқ нархда олиб, шу компаниянинг маҳсулотларини тижорат мақсадида сотиш ҳалол бўладими? Яъни олиб сотиш савдоси жоизми? Тармоқли маркетингда орқасидан одам ёзиб у туфайли, ёзган одамга маҳсулотлар арзонроқ берилади, қўшимча пул ёзилади ва совғалар берилади билишимча. Ва айнан мана шунинг учун ҳам ҳаром ҳисобланадими? &қуот;Авон&қуот; компаниясинг тижорати ҳам тармоқли маркетинг ҳисобланадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Тармоқли савдода шариат тижоратда жоиз қилмаган шартлар қўйилган. Шунинг учун бундай савдо кўриниши жоиз эмасдир. Агар айни маҳсулотларни шаръий қонун-қоидага биноан савдо қилинса, жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.