Ота-онам ширк амал қилса

14:01 / 06.03.2017 | Савол | 200

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одина опа! Ота-онамнинг уйларини ҳовлисида қабр бор ва у машҳур инсонники эмиш. Унга баъзи инсонлар сиғинишаркан. Ота-онамнинг ёшлари 66-76 да. Уларга гап тушунтириш қийин. Улар Жиззахда туришади.Мен қизли уйимга борсам дадам олиб келган ёки сўйишган, ёки қабрга атаб сўйиб буларга ҳам 1-2 кг бериб кетган гўштларидан ейишлигимиз мен ва фарзандларимга ҳалолми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уларга бу ишни жоиз эмаслигини тушунтириб боравериш керак. Аввало бу гўштларни суриштириб кўриш керак. Агар қабрларга атаб сўйилган бўлса, уни тановул қилиш ҳалол бўлмайди. Қандай ҳолатда эканини била олмасангиз, шубҳали бўлади. Шубҳали бўлган нарсаларни эса тарк қилиш лозим. Аллоҳ ҳидоятга бошласин. Валлоҳу аълам