Мумкинми?

12:30 / 09.03.2017 | Савол | 1828
Ассалому алайкум! Ўғил ёки қиз фарзандга муштоқ оилаларда қуйидаги тиббий амалиётни амалга ошириш мумкинми: ўз эрининг уруғини олиб, ундан керакли жинсдаги уруғлар танлаб олинади ва аёлнинг бачадонига юборилади. Кўп ҳолларда кўзланган мақсадга эришилади. Бу ширк эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Бу ширк эмас, бу ҳам бир амалиёт. Билим ва тажриба асосида амалга ошаётган иш. Аммо Аллоҳдан сўраш ва берганига рози бўлиш чин мўмин банданинг ишидир. Валлоҳу аълам