Асабларим чарчаган ...

08:45 / 16.01.2020 | Sayyor | 3103

Аваламбор саволимни куриб жавоб берганингиз ва эътиборингиз учун катта рахмат. Асабим чиккан пайтда узимни жиловлолмайман даров урушиб кетаман худди сиз айтгандек портлаш менда тез содир булади. Харакат килаяпман худди бу хаётда хеч ким мени тушунмайдигандек булиб туюлади илтимос ёрдам беринг харакат килаяпман яхши булишга узгаришга эплолмаяпман. Худо хохласа психологга хам мурожат килмокчиман яхшисини тополмаяпман. Турмуш уртогимга бир яхши гап ёзсам ответ бермайди жахлим чикади уршиб кетаман яхши булмохчиман узгармохчиман худди турмуш уртогим бошкалар бн гаплашишига йул очиб бераётгандекман худди шу сабабли бирор бир яхши психологни тафсия килсангиз

Руҳшунос:

Ва алайкум ассалом. Ҳадисларнинг маъносига қараб айтадиган бўлсак, ғазаб келганда тикка турган бўлса, ўтириб олиш, ўтирган ҳолда бўлса, ётиб олиш керак. Ҳамда бундай вазиятда инсон чуқур-чуқур нафас олиб, сўнг сув ичиши ва пиёда юришга чиқиб кетиши керак. Сўнг бироз ҳовуридан тушгандан сўнг вазиятни бирма-бир мулоҳаза қилиб чиқиш керак. Ғазаб қилишга нима сабаб бўлди, қайси амал билан бу ҳолатдан чиқиб кетиш мумкин, кейинги сафар шунга ўхшаш иш содир бўлмаслиги учун қандай қилиб олдини олиш мумкин каби саволларни инсон ўзига бериши керак. Организмда гармонал ўзгариш ва баъзи минераллар етишмовчилиги сабабидан ҳам асабий ҳолатлар пайдо бўлади. Ичингиздан қандай ҳислар ўтса, ана ўшаларни акс эттирувчи воқеалар ҳаётингизда ҳам содир бўлиши мумкин. Шунинг учун ўзингизни бошқаришни асосий вазифа қилиб олишингиз керак. Зинҳор ғазабни ютиб, уни ичингизга “кўмиб” ташламаслик керак. Чунки бу ғазаб йиғилиб охири “портлаш” содир бўлади. Унинг пайдо бўлишини олдини олиш керак ёки сизни асабингизни бузган одам билан уришмай, талашмай, чиройли ва онгли равишда гаплашиб олиш ёрдам беради. Ўзингиз бу ҳолатдан қутулишни эплолмасангиз, албатта психолог билан суҳбатлашиб олганингиз яхшироқ. Валлоҳу аълам.