Ассалому алайкум! 5 яшар қизимиз бор. Кўпинча дадаси унга ширинликлар олиб келадилар. Мен уларни беркитиб қўяман, баъзан ярмини бераман. Кўп ширинлик еб томоғи оғриб қолмаслиги учун кам-камдан бериб тураман. Баъзида “бошқа қолмади” деб фарзандимга ёлғон ҳам гапираман. Бу ишим билан омонатга, боламнинг ҳаққига хиёнат қилиб қўймайманми? Мақсадим фақат уни касалликдан, зарарли нарсалардан ҳимоя қилиш бўлади.
– Ва алайкум ассалом! Албатта фарзанд соғлиғини риоя қилиш лозим. Аммо ёлғон ишлатмай бошқа бир иборалар қўллаш керак. Валлоҳу аълам!