Ассалому алайкум! Яқинда Россияни Қозон шаҳрига келгандим. Ҳамма жойларни айланиб чиқиб масжидга ҳам кирдим. Масжид ёнида черков ҳам бор экан, у ерга ҳам кирдим. Мақсад қанақалигини кўриш ва буларни китоби қандай ва нималарга сиғинишини кўриш эди. У ерда кўнглим айниб, ғалати ҳолатда чиқиб кетдим. Бекор кирдимми? Гуноҳ қилиб қўймадимми?
– Ва алайкум ассалом! Шунчаки билиш мақсадида бўлса, жоиз. Тавба қилиш ва истиғфор айтиш ҳам лозим. Валлоҳу аълам!