Ассалому алейкум! Авваламбор вақтингизни ажратганингиз учун раҳмат, мени болам 2,5 ёш ўғил бола. Баъзида жуда қайсарлик қилади, баъзида ҳафа бўлади кўп ҳолларда бирор нима ёқмаса ёки этгани бўлмаса уради. Аввалгидек қувноқ эмас. Сиздан шуни сўрамоқчи эдимки, шундай ҳолатларда 2-4 ёшли болаларга қандай муомила қилса яхши бўлади? Қандай қилиб ҳар бир кичик нарсадан хурсанд бўлиш унга шукур қилишни ўргатсам бўлади? ( Агарда шунга оид ҳадислар бўлса яхши бўлар эди)
– Ва алайкум ассалом! Фарзандингизнинг кун тартиби ва овқатланиш тартибини тўғри режалаштириб олинг. Телефон, ширинликлар берманг. Кўп ширинлик еган бола қайсар бўлади. Рангли расмли китобларни биргаликда кўриб чиқинг ва у расмлар ҳақидаги фикрлашига ёрдам беринг. Табиатга қараб расмлар чизишни ўргатинг, биргаликда ўйинчоқларни йиғиштиринг. Бола - бу доим катталар айтганини қилади, дегани эмас. Секин-аста уни тарбиялаш учун ўзингиз кўп китоб ўқишингиз лозимдир. Валлоҳу аълам!