Ассалому алайкум!
Ассалому алекум
Мен сўрамоқчи бўлган савол шундан иборат Ҳақоратга жавоб берш мумкинми?
Масалан: бугун мени синфдошим мени чақирганида мен унга жавоб бермаганим учун мени барчани олдида хақорат қилди ( без)) деб мен шу вақтда унга қарата жавоб бера оламанми ? Шариатимизда бунга нима дейилган )) ва мен у билан тортишишни истамадим ва индамадим ! Жавоб қайтармадим ! Мен ҳам хақорат қилмасдан жавоб қайтаришим керакмиди ?!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жавоб қилишга ҳақлисиз. Аммо сукут сақлаб, тортишувни тарк қилсангиз, ажри катта бўлади. Валлоҳу аълам!