Ассалому алайкум! 9-синф ўқувчисиман . Мактабда синфдош ўғил болалар мени ъъказзёлъъ ёки шахсиятимга тегиб гапиришади. Сабаби синф сардориман ва ўқувчилар тартиб қоида бузилганда уларни ўқитувчига етказгандим . Шундан кейин менга теккизиб шунақа лақаб қўйишади . Динимизда номаҳрам билан мулоқот қилиш , кўз зиносидан сақланиш каби мавзулар борлигини ва бунга риоя этилмаса гуноҳкор бўлишимни билиб улар билан мулоқот қилмайман , ҳатто савол беришса жавоб қайтармайман . Анча сабр қилдим лекин бугун синф раҳбаримизни ҳам дарс жараёнида ҳақорат қилишди . Уларни завуч ёки директорга айтайлик деган таклиф билдирганимда эшитиб қолиб яна калака қилишди , охири битта болага бақириб уриб ташладим . ўғил болаларимиз бир бўлиб бирортамиз уларга ёқмайдиган гап қилсак манашу аҳвол . Ҳамма қизларни ҳақорат қилади ҳатто номусга тегиниб гапиришларига чидолмаймиз . Уйида тарбия берилмаганда индаманглар 1 ой қолди дейишади устозлар . Ота онамизга айтсак келишади лекин бундан олдин ҳам кўп келишган , бу йигитларга ақл кирмаяпти . Бунақа ахлоқсизлик бутун мактабга тарқалган , кенг нарсалар кияман лекин шунда ҳам қоматимни гапиришиб , шахсиятимга тегишди . Бунақа қилаверишганидан мактабга ҳам боргим келмай қолди, ҳатто дарсларга ҳалақит қилишганидан фикримни дарс вақти жамлолмайман , уларга жаҳл қилиб дарс вақти ўқитувчиларимиз ҳақоратли сўзлар ишлатишади , булар менга таалуқли бўлмаса ҳам шуларни ўйлаб уйдаҳам сиқилиб қоляпман , кимга айтишни нима қилишни билмаяпман . Аллоҳга солдим бунақа номуссизларни . Иффатимни сақлаб , улар билан мулоқотда бўлмаслигим учун нима қилишим керак ? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин .ЖАВОБ УСҲУН ОЛДИНДАН РАҲМАТ.
– Ва алайкум ассалом! Сизни ҳолингизни тушуниб турибман. Сизни адолат учун курашишга ҳаракатингиз таҳсинга лойиқ, лекин масулиятни бўйнингизга олиш бўйича эътиборлироқ бўлинг.
Синфдаги болаларга сизнинг кучингиз етмайди афсуски, уларни тарбиялай ҳам олмайсиз. Бундай вазиятда муаммони катталар ҳал қилиши керак. Тартиб сақлаш, шахсиятини ҳимоя қилиш ўқитувчи ва мактабдаги бошқа масъулллар ҳал қилиши керак бўлган масала.
Бошқалар вазифасини бўйнингизга олишингиз ўз вазифаларингизни бажара олмай қолишингизга сабаб бўлиб қолаётган экан, демак бу борада одатларингизни ўзгартиришингиз керак. Валлоҳу аълам!