Мушукларда қиз ёки ҳомиладорлар учун зарарли инфексия бўладими?

23:35 / 22-aprel | الاسلام | 2067

Ассалому алайкум! Ойимлар амалиёт оширишга борганларида таълим берувчи устозалардан бирлари бази уй ҳайвонларида учрайдиган инфексия ҳақида айтишибди. Эсимда қолгани шуки, у инфексия йигит ёки қизларнинг жинсий азоларига ўрнашиб олиши мумкин экан. Лекин эркаклар жисмонан бақувват бўлгани сабабидан сезилмас экан ва уйланидан сўнг яқинлик пайти аёлига у инфексияни ўтказиб қўйиш эҳтимоли юқори экан. Ёки эрга тегмаган қиз бўлса ҳам у мушукни силаб сийпалаганда у инфексия қизга ўтар ва яшаб қолиши учун энг яхши жой жинсий аъзо бўлгани сабаб ўша ерга жойлашар экан. Ва йиллар ўтиб фарзандлик бўлганида фарзандни бош (ёки мийя дедимикан) қисмини тишлаб ёки еб қўйиши натижасида фарзанд ёки ногирон ёки ўлик туғиларкан. Ойимлар бизни уйда мушук бор. Унда ҳам бўлиши мумкинми дейишса ўша устозалар ҳам айниқса мушукларда бўлиши мумкин дебди. Тўғриси бутун оиламиз билан мушукларни жуда яхши кўрамиз ва айниқса шу мушукка роса боғланиб қолгандик энди уни ҳайдаб юборишга кўзимиз қиймаяпти. Сўрамоқчи бўлган нарса шу гап асослими? Агар асосли бўлса унда бундай инфексия тушмаслиги учун мушук тозалашга ёки биз ҳимояланишимиз учун бирор эҳтиёт чораси бордир!?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Мушуклардан токсоплазмоз инфекцияси юқтириб олиш эҳтимоли бўлиб, бу инфекция бепуштлик, бола тушиши, ногирон фарзанд туғилиши эҳтимолини ривржлантириши мумкин.  Инфекцияни олдини олиш учун мушукни ветеринар врачига олиб бориб текширувлардан ўтказиб, дориларини вақтида ичирилса бўлади. Валлоҳу аълам!