Қазо намоз

22:03 / 28.03.2017 | Савол | 1935
Ассалому алайкум! Мен иш билан банд бўлганим сабабли баъзан фақат Бомдод намозини ўқийман. Иш вақтим соат 4да тугайди шундай ҳолатларда фақат Бомдод намозини ўқисам бўладими ёки пешин ва аср намозини қазо қилиб ўқишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш керак. Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилиб: «Намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир», дейди (103-оят). Ҳар бир ракъат намоз учун банда ҳисоб китоб қилинади. Шу боис қазо намозларингизни ҳам ўқиб боринг. Валлоҳу аълам