Церебролизин дори воситаси

22:04 / 28.03.2017 | Савол | 1534
Ассалому алайкум! Церебролизин дори воситаси таркибига чўчқанинг миясидан олинадиган суюқлик қўшилар экан. У суюқлик ўз аслини йўқотадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уламолар тўнғиз, тўнғизлик хусусиятини йўқотса, жоиз деб фатво беришган. Энди айнан сиз айтган дорида шу жараён ҳосил бўлганми, йўқми, уни дори дармон мутахассисларидан сўраб билиш керак. Валлоҳу аълам