Ассалому алайкум! Мени 3 ёш ва 1 ярим ёш қизларим бор. Каттам қайсар ва йиғлоқи. Кичик қизим эса тинимсиз харакатда. Ҳамма нарсага тегинади. Қўлига китоб тушса йиртади. Овқатларни тўкади. Кийим кечакларни тўзитиб ташлайди, хуллас тартибни ёқтирмайди. Уйда нима қўлига тушса албатта зиён келтириб қояди. Кўпинча бундан қаттиқ жахлим чиқиб хатто уриб ҳам юбораман. Лекин барибир атайлаб тескарисини қилади. Ўзимни хар қанча тинчлантириб бу ўткинчилиги, Аллоҳни омонатига яхши муомала қилишим кераклигини билиб турсам ҳам лекин шу вақтда бирданига жахлим чиқиб ўзимни бошқаролмай қоламан. Илтимос шунга тўғри йўналиш беринг. фарзандларимга илм ўргатишни улар билан ўйинлар ўйнашни жуда хоҳлайман аммо негадир бунга киришишим қийин бўлаябди.
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда Аллоҳга кўп истиғфор айтинг. Аллоҳнинг ўзидан дуоларингизда тўғри йўл кўрсатишини сўранг. Фарзандларингизни кўпроқ бағрингизга босинг. Пешоналаридан ўпинг. Уларга ҳам истиъфор, тасбеҳларни айтишни ўргатинг. Телефон ва телевизордан боланинг хулқига салбий таъсир қилувчи мултфилмлар кўрсатманг. Бизга оддий туюлган мултфилмлар боланинг табиатини айнитади. Фарзанд тарбиясида Аллоҳнинг ўзи тўғри йўл кўрсатсин. Омийн! Валлоҳу аълам!