Фарзанд тарбияси

18:43 / 31-mart | Ummu MuhammadSodiq | 292

Ассалому алайкум! Менга Сизнинг маслахатингиз керак. 3 нафар фарзанднинг онасиман. Биз ёш оила кайнота кайнонадан алохида яшаймиз. Лекин хар хафта уларни зиёрат килгани борамиз. Тонгич кизим 7 ёш. Бувиси кизимни жудаям яхши корадила. Хаттоки менга берийлар шу наварамми биз Билан яшасин деб коп айтканла. Шу кизим 2 уйни орасида юради. Шу 1 йилдан буён акли кирганидан бери манга "Ойи сиз Унакасиз, Ойи сиз бунакайкансиз бувим эттила" деб хархил ёмон гаплар ташийдиган болди. Кизим кой бувингни гапларини манга айтма ман хафа босам бувингдан яхшими. Санга бувинг шунака гапла этсала ойими нотогри чунгандирсиз деб мани яхши корсатишга харакат кил. дийман доим. Лекин кундан кун тарбияси озгариб кетяпти. Ёмон оналар хакида видеолар койиб берибдила, кизим манга итоат килишни хохламай боряпти. Хожайинимга айттим 3-4 мартта тарбиясини издан чикариб коямиз ахир бу нотогрику. Бола рухан соглом болиши учун ота онасидан фахрланиб вояга етиши керак. Кизимиз мани менсимасликка отяпти десам. Бола хечкачон онасини ёмон кормиди сабр кил деяптилар. Кайнонам бн гаплашсам уруш килиб юборишларидан коркаман. Маслахат беринг илтимос

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Афсуски, қизингиз қурол вазифасини ўтаётган экан, кичкина бола учун бу жуда оғирлик қилади. Энг аввало қайнонангиз билан орангизни ислоҳ қилишга ҳаракат қилишингиз керак, сизлар бир тарафда бўлмасангиз бундан бошқа фарзандларингиз ҳам азият чекиши мумкин. Қизалоқдан у гапни менга бундай айт, бу гапни айтма деб талаб қилманг, бундай "сиёсий" нозик масалаларни тушунишга ёшлик қилади.

Ҳозирги ҳолатни яхшилаш учун қайнонангиз билан гаплашиб олишинигиз керак. Қайнонангиз ҳафа бўлса ҳам, жаҳли чиқса ҳам бу оналик вазифангизни бажаришингиз керак. Масалани ҳозир ҳал қилмасангиз ўсмир ёшида қийинчилигингиз кўпайиб кетади. Унинг устига сизда қизингизга нисбатан яширин алам, жаҳл урч урган бўлса керак. Валлоҳу аълам!