Тарбия

09:32 / 10-aprel | JAMILA | 214

Ассалому алайкум! Мен шу йилдан бошлаб мактабда математика фанидан дарс бераман. Мени дарсимда катта синф ўқувчилари жуда шовқин қилишади, нима қилсам болади. Ўқитувчилик одоб ахлоқлари ҳақида мақола ёки китоб борми. Жавоб учун олдиндан рахмат.

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Шарафли касб эгаллаганингиз муборак бўлсин! Ўқитувчи - инсон руҳияти муҳандисидир. Айниқса, юқори синф ўқувчиларига уларнинг характерига мос равишда муомалада бўлишингиз керак. Синфга кирганингизда шовқин бўлса, ҳеч қандай уришмасдан бир оз вақт жим туриб ўқувчиларни кузатиб турасиз. Секин-аста улар жим бўла бошлашади. Уларга бақириб жим қилиб бўлмайди. Яхши гапиринг. Бугунги кун халқаро қизиқарли воқеалар ҳақида сўранг. Агар жавоб беролмасалар, ўзингиз айтиб беришга тайёр туринг. Қизиқарли математик масалалар, ментал арифметика ҳақида мавзудан озгина четлашиб бўлса ҳам дўстона суҳбатлашингиз ижобий натижа беради. Мактабдаги тажрибали устозлар дарсларини кузатинг малакангизни оширинг. Болаларни севинг. Саёҳатга, музейларга олиб боришни режалаштиринг. Бу нарса сизни ўқувчиларга яқинлаштиради. Баҳо қўйишда адолатли бўлинг. Мактаб руҳшуноси, синф раҳбари тавсияларига амал қилинг. Ўқитувчлик сиз учун ҳоббийингиз бўлиб қолади, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!