Ажралма ранги

23:02 / 13-aprel | Muxlisa | 1188

Ассалому алайкум! Устоз, мен қиз боламан. Менинг ажралмамда яшил сариқ аралаш ранг бор. Олдинлари бу шаффоф боларди. Ҳозирда ранги озгарган. Изланиб корсам, касаллик туфайли дейишди. Даволандим ҳам лекин ҳолат ўша ўша. Саволим, бу нажас бўлмайди а. Янийки, ажралма теккан кийимим билан намоз ўқишим мумкинми? Бошқа жавобларда бу нажас эмас, таҳорат бузмайди дейилган экан. Менда ҳам ажралма аммо шаффоф эмас. Ва бу менда доимий. Ҳайзга алоқадор деб ўйламаяпман. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Ажралмалар оқ шаффоф бўлмаса, касаллик туфайли сарғиш, яшил каби тусларда бўлса таҳоратни бузади. Хатто у доимий келиб турган тақдирда ҳам. Умуман шаффофликни бошқа рангга айланиши қин ёки таносил аьзоларидаги яллиғланиш, яъни йиринг ҳисобланади. Кийимга тегса уни ювиш керак. Валлоҳу аълам!