Узурли вактда Истигфор укиш хакида

10:34 / 25.01.2020 | Зухрахон | 6987
Ассалому алайкум! Опажон! Истигфор инсоннинг умрида бекиёс уринга эга эканлиги , 40 кун давомида 40 минг маротаба астагфирулоха ва аътубу илайх зикрни укиса, Аллохдан астойдил сураса албатта яратган эгам барча зиёда инъомларини беришини якинда билдим. Менинг фарзандим 1 йил 8 ойдан буён фарзанд талабида эканлиги сабабли Аллох таоллодан кизимга солих , соглом зурриёт ато этишини сураб истигфор айтмокчиман, лекин аёл кишини узурли кунлари булишини хисобга олсак 40 кун бехато укишни имкони булмайди, ушбу узурли вактларда тахоратсиз истигфор укиш мумкин ёки мумкин эмаслиги хакида маълумот берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало 40 кун 40 минг марта дейилган гап асоссиз. Истиғфорни доим айтиб юриш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кунига 100 марта истиғфор айтишларини зикр қилганлар. Истиғфор фарзандли бўлишга сабаб бўлиши Қуръони карим оятида келган. Истиғфор учун таҳорат шарт эмас, аёл киши уни узрли кунларида айтиши жоиз.  Валлоҳу аълам!