Болаларда нафс тарбияси

06:31 / 04-iyun | Madiynah | 50

Ассалому алайкум! Ва рахматуллохи ва баракатух! Мени 2 фарзандим бор каттаси 2 ярим ёш, кичиги энди 5 ойга тулади. Каттаси угилчам 2 ярим ёш булишига карамасдан тарбиясига жуда ахамият бераман, ёшлигадан хулки одоби гузал булиб усишини хохлайман. Айрим холларда болани ужарлиги тутганда кандай йул тутишни билмай коламан, килиши керак булмаган ишларни болага кандай тушинтиришда уйланиб коламан, жахлим чикканда узимни тиёлмай коламан. Пайгамбаримизни ёшликларида у кишига килинган муомала узгача булган. у кишини хулкларидек муомалада булишга харакат киламан, (у́йлайман куз олдимдан утади) углимга яхши гапираман одоб билан муомалада булиб урнак булишга харакат киламан, айрим холларда ужарлик килиб колса узимни тутолмай коламан, муомалада урнак эканлигим эсимдан чикиб колади. Оллохга шукур углим одобли, кандай муомалада булсам шундай жавоб кайтаради. Уйлаб курсам узимни аксимни фарзандимда кураман. Лекин Бир масалада кандай юл тутишни билмай коламан бола 5 ёшгача керакли нарсани олиб булади дейишади. Унинг нафсига хам ахамият бераман. Болаларни хаддан зиёд айтганини олиб берувурсам, ёки айтганларини бажаруврсам, катта булгани сари сузим утмай колишидан хавотир оламан. Айрим болаларни ота оналари шу масалада жуда эркалатиб юборишади, бола хохлаганига эришмагунча куймайди, узимни фарзандим айрим вакт кулок солади, айрим холларда холат уришгача етиб боради. УЗИ БОЛАНИ УРИШ ТУГРИМИ? Уйланиб коламан кандай юл тутишни билмай коламан. Болани кунглини колдиришни хохламайман, багримга олиб кучоклайман бир пасда узгариб эсидан чикиб кетади. Саволим шуки болани нафсини кандай холатда ушлаш керак? НАФС БИЛАН КАНДАЙ ИШЛАШ КЕРАК?. Нафсга хадеб эркинлик берилса фарзанд кутганингиздек усмайдику тугрими. Нафси тарбияланган инсон каноатли, кийинчиликларни осон енгадиган булади. Шундай холатга ёшлигдан тайёр булиб у́сса дийман.... Жавоб учун олдиндан рахмат Оллох илмимизни зиёда килсин.

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Болани 7 ёшгача уриш мумкин эмас. Сизнинг фарзандингиз ёшидаги болалар ўзингизнинг ҳаракатларингизни қайтаради. Агар уриадиган бўлсангиз, нима учун ураётганлигингизни тушунмайди. Ҳомиладорлик ва эмизиш давридаги қилган хатоликларингизни натижаси бўлиши мумкин. Ҳар куни Тавба намози ўқиб, қилган гуноҳларингиз учун астойидил тавба қилиб, Аллоҳдан мадад сўранг. Кўп истиғфор айтинг. 

Бола  сиз учун оқ   қоғоздир. Сизнинг оилангиздаги муҳит унинг характерининг шаклланишига асос бўлади.   Ҳозирги ёшлар нима деса шуни фарзанди ўша заҳоти бажариши керак, деб ўйлашади.  Сиз ҳам ўз навбатида ота-онангизнинг тарбияси натижасидирсиз. Кўп китоб ўқинг, атрофингиздагилардан ибрат олинг. Ибодатларингизда чиройли дуо қилинг. Фарзандингизнинг талабларини бирини бажарсангиз, иккинчисини бажармасдан сабр қилишни тушунтиринг.  Каттароқ бўлганда иккига бир,  кейинроқ  учга бир тарзда айтганини бажарасиз. Асабийлашиб ҳеч қачон уриб кетманг, ҳали болаларингиз жуда ёш. 7 ёшгача подшоҳнинг буйруғини бажаргандек айтганини қиласиз, ана шундан кейин секин-аста  сабр қилишни ўргатиб борасиз. Қисқа суралар, дуоларни ёдлатинг. Улуғларимиз ҳаётини  ўқиб ўрганинг, катта Ибратлар оласиз. "Иброҳим" сурасининг 40-41-оятларини ёдлаб олинг. Катталарнинг дуосини олишни одат  қилинг.

Валлоҳу аълам!