– Ва алайкум ассалом! Саждаи саҳв вожиб бўлганда, ташаҳҳудни ўқигандан кейин бир томонга, ўнг томонга салом бериб, саҳв учун икки сажда қилади. Кейин яна ташаҳҳуд, саловот ва дуони ўқиб, икки томонга салом бериб, одатдагидек намоздан чиқилади. Унутиб салом бериб юборилса, бирор сўз ёки амал аралашмаса, тезда эсига тушиб саждаи саҳв қилса, жоиз. Акс ҳолда намозни бошидан ўқийди. Валлоҳу аълам!