Ассалому алайкум! Мусулмон инсон доимо Аллоҳнинг берган неъматлари учун қалбдан шукр қилмоғи жоиздир, аммо баъзи инсонлар бунинг ўзи етарли эмас, шукроналик дафтарини тутиш ҳам жоиздир деб ҳисоблашади. Бу қанчалик тўғри?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғриси, инсонлар шукр мақомидан анча олислаб кетганлар. Шокир бўлиш учун анча мужоҳада талаб қилиняпти. Шукроналик дафтари шариатга зид бўлмаса, билакс, мужоҳадага ёрдам берса, уни тутишда танглик йўқ. Валлоҳу аълам!