– Ва алайкум ассалом! Бу ердаги тақиқ мутлоқ ман қилиш маъносида келмаяпти, китобнинг номидан кўриниб турибдики, гап одоблар ҳақида кетяпти. Ёшлиги ёки гўзаллигидан фитналаниб қолиш эҳтимоли бўлганида салом-алик қилинмайди. Ҳадиси шарифларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилаётганларида берилган саломга алик олмай, таҳорат олиб бўлганларидан сўнг алик олганлари ворид бўлган. Қолаверса, саломда Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бири бор. Бу амал ҳам одобга киради. Таҳоратсиз алик олишда танглик йўқ. Валлоҳу аълам!