Ассалому алайкум! Ассалому алейкум яхшимисиз. Устоз мухим саволим бор Болам 3 ёшу 8 ойлик яна бириси 2 ёшу 7 ойлик киз уґил мен куп урушиб такик куййапман урушмаса гапим утмайди тугри кичкина хали лекин шунака кичкина болларни канака килиб гапга киргизиб ургатиб яхши тарбия килса булади менда бола тарбиясига доир илмим жуда кам. Ёш оналарни таййорлаш мактабинглар борми? Келажакда илимли боллар тарбия килиш ниятим бор аммо амалда нималарга риоя килишим керак билмаяпман.
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги ёшлар фарзанд тарбиясида кўп муаммоларга дуч келишмоқда. Сўзимга кирмайди, таъқиқ қўяман, урушаман, ураман, лекин тарбиялашим қийин бўляпти, деб шикоят қилишади. Нимага? Чунки аксарият болаларни телефон, телевизордаги мултфилм, аниматсион филмлар тарбиялаяпти. Болалар кўрганларини қайтарадилар. Биз ўйламаган ҳолатларда ҳам уларнинг тарбиясига, руҳиятига салбий таъсир қилмоқда. Яна уйда катталарнинг бир- бирига муносабати , муомаласи соғлом бўлиши керак. Фарзанд- жаннат райҳонларидир! Уларни авайлаб, яхши гапириб, тушунтириб тарбиялаш керак. Фарзанд тарбиясига оид адабиётларни олиб ўқишингизни тавсия қиламиз.
Фарзандларингизга ширинлик берманг, кўп қайсарлик қилади. Аллоҳнинг 99 исмлари, кичик дуолар ҳамда суралар ёдлатинг, шайтондан нари бўлади. Болани қучиб эркаланг, бош ва елкаларини силаб юз- кўзларидан, пешонасидан ўпиб, яхши кўришингизни доим айтинг, улар ҳам шунга ўрганади.
Валлоҳи аълам.