Таҳорат

08:41 / 29.01.2020 | Хадижа | 1604
Ассалому алайкум! Аёл ва қиз боланинг олд авратидан чиқадиган ел таҳоратни бузадими? Бир китобда бузади, бошқасида бузмайди дейилган. “Излаш хизмати”дан топаолмадим. Бу ҳол намоз вақтида ҳаракатланганда учрайди. Бу нарсани ушлаб қолишнинг иложи йўқ.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Олд томондан чиққан ел таҳоратни бузмайди. Чунки олддан чиққан ел ташқаридан кирган бўлади, одатда олднинг ичидан ҳаво чиқмайди. Ел орқадан, нажас еридан чиқади. Илло баъзи аёлларда учрайдиган ҳолатда, яъни олди билан орти бир бўлиб кетган аёлларда бу ҳолат таҳоратни бузади.  Валлоҳу аълам!