Ассалому алайкум! Ёшим 23да. Дадам ва ойим ажрашишганига 12 йил бўлган. Кейин дадам тезда янги оила қурган. Кўп ичиб уришар эди. Балки шунгами биз ҳам дадамга бемеҳр бўлиб ўсдик. Ноябр ойида дадам ичкилик туфайли юраги сустлашиб кутилмаганда оламдан ўтди. Мен ва укам маракасига бордик холос. Лекин динимизда отани розилигини олиш тўғрисида кўп айтилган, отасини рози қилмаган фарзанд жаннатга кирмас экан. Бизга меҳр бермаса ҳам бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлгани учун намозларимда ҳаққига дуо қиламан нима бўлса ҳам отамку деб. Мен билан ҳатто кўчада кўришмасди, агар мендан норози бўлиб кетган бўлса мен гуноҳкор фарзанд бўлиб қолмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Ноҳақ рози бўлиши ўтмайди. Валлоҳу аълам!