Айб ҳисобланмайдими?

22:09 / 28.01.2020 | Биби | 433
Ассалому алайкум! Хўжайиним Россиядан қайнонамларга билдирмай ўзим ва фарзандларимнинг моддий эхтиёжи учун 1000-2000рубль пул жўнатиб турадилар. Бу гуноҳми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Хўжайинингиз топган пулини қандай тасарруф қилишига ўзи хўжайин. Қолаверса, унинг зиммасида сизларнинг таъминотингиз бор. Онасига билдирмаса, бу гуноҳ эмас, ин шаа Аллоҳ.  Валлоҳу аълам!