Ажралма

00:52 / 07-avgust | Murodqulova Madina | 425

Ассалому алайкум! Мени саволим шундан иборатки, ажралмам ранги худди кондай жуда ту́к рангда. Бу нимадан болади ва бу пайтда мен тахорат олиб намоз у́кисам бу́ладими? Жавоб учун рахмат

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолат таносил аъзолари касалликларида масалан эндометриоз каби , дисфункционал - гормонал бузилишларда, бачадондан ташқари ҳомиладорликда кузатилиши мумкин. Агар бундай ажралма аввалги хайздан 15 кун ўтгач келса ва давомийлиги 3 кундан ортиқ , 10 кундан кам бўлса хайз ҳисобланади , 3 кундан кам ва 10 кундан ортиқ бўлса истиҳоза қони ҳисобланади хукм жиҳатдан. Истихозали аёл намозларини қолдирмай ҳар намозга алоҳида тахорат олиб ўқийди . Буни давомий бўлиши чалкашликлар келтириб чиқариши мумкин, шунчун гинекологга кўриниб даволаниб, бартараф қилинг. Валлоҳу аълам!