Ассалому алайкум мени хайз одатим 5-6кун еди. Бу сафар 9 кунга Чузилиб кетти, 7-8-кунларда суюк кизил рангда яни тоза конга ухшаб кела бошлаганди, козимни олди коронгулашиб бошим айлана бошлаганди, кейин 9-куни кечкурун кон тухтатадиган 1 дона укол олдим. Тиббийотта 7 кундан ошса уни тухтатишга харакат килиш керак деб ешитгандим. Саволим шуки мени бу ишим канчалик тугри, бу гунохмасми?Жавоб учун олдиндан рахмат. Илмингиз зийода болсин.
– Ва алайкум ассалом! Йўқ зарурат тақозоси билан қилинса гуноҳ эмас ин шаа Аллоҳ. Кўз олдингизни қоронғулашиши сабабини излаб Умумий қон таҳлили , ферритин ва витамин В 12 га қон тахлилини текширтиринг ва даволанинг ,чунки бу анемия касаллигининг аломати . Умуман аёл киши бир хайз цикли давомида 100-150 мл қон йўқотади , йил давомида эса таҳминан 1 литр - 1,5 литр қон йўқотади ва аксари аёл- қизларимиз йўқотилган қон ўрнини қоплашга ҳаракат ҳам қилишмайди , аёллардаги анемиянинг энг асосий сабаби ҳам шунда . Соғлом аёл қизлар ҳам йил давомида хайз мобайнида йўқотиладиган темир захирасини тўлдириб, ҳеч бўлмаса хайз кунларида Мальтофер , Гинотардиферон, Тардиферон , Феррум Лек, Ферлатум , Ферсинол ва х.к темир препаратларини профилактик мақсадда ичиб юрсалар камқонликка дучор бўлмайдилар. Валлоҳу аълам!