Ассалому алайкум! Манда эпилепсия бор. Судургига қарши дори ичиб юриман. Яқиндан кечқурун сийиб қўйишни бошладим. Турмуш ўртоғим ёнида хижолат бўвоман илтимос маслахат берин
– Ва алайкум ассалом! Даволаниш учун аввал касалликни сабабини изланади. Бу онлайн хал қилинадиган ишмас . Пешоб йўллари инфекцияси , цистит , бачадон туби мушаклари бўшлиги, бачадон тушиши ёки иккиламчи энурез ҳолатлари бўлиши мумкин . Шифокор терапевт ,гинеколог ва невропатологларга кўрининг, умумий пешоб таҳлили топшириб , буйраклар УЗД си, бачадон УЗД сига тушинг , натижаларга кўра даволансангиз ўтиб кетади ин шаа Аллоҳ. Унгача вақтинчалик эрталаб , кечки пайт Дриптан таблеткасини ичиб туринг кунига 1 - 2 маҳал Валлоҳу аълам!