Ассалому алайкум! Мен 16 ёшдаман. Ҳозирда бўйим 1.57. вазним 43 кг. Мен озғизман. Суягим йўғон ва бўйим узун бўлганлиги учун вазнимни кўп килосини бўйим ва сувагим эгаллайди деб ўйлайман. Ошқозоним ҳам жуда кичрайиб кетган. Жуда тез тўйиб қоламан. Суннатга мувофиқ таомланишни истайман. Лекин ўзбошимчалик билан нотўғри иш қилишни истамайман. Онам ҳам озғинсан яхшироқ овқатлан деяверадилар. (2 та сомсани зўрға ейман, бир кун 2.5 та сомса егандим, қорним оғриб нафас етишмай кетти). Қоним ҳам кам, кўп нафас етишмайди, ўпкам тўлиб нафас ололмайман. Бошим айланади, қувватсизланиб кетаман, дангасалик, чарчоқ кузатиляпти. Овқатланиш режими йўқ. Кучли бўлишни истайман. Ошқозонимни катталаштиришим керакми?Менга шу ҳолатда ҳам соғлом, ҳам суннатга мувофиқ таомланиш йўлини кўрсатинг. Ҳозирги ҳолатда ота-онамга шифокорга олиб боринглар деб айтолмайман. Шифокорга ўзим ҳам боролмайман. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин
– Ва алайкум ассалом! Шифокор кўригига чиқишиз шарт, суннатга мувофиқ таомланишни йўлга қўйиш учун ҳам. Валлоҳу аълам!