Ассалому алайкум! Кундалик юмушларни қилаётган пайтда масалан, овқат қилиш, дазмол ёки идишларни юваётганда "субҳаналлоҳ", "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" каби зикр ва дуоларни айтиб юраман. Шу тўғрими? Яна қандай зикр ва дуоларни ўқиган маъқул? Яна 2 нафар фарзандим бор. Ўғлим 3,5 ёш, қизим 2 ёш. Шу зикрларни айтаётган пайтимда фарзандларим савол бериши, бирор нима сўраши мумкин. Уларни саволларига жавоб бериб, яна зикрларни давом эттиришим тўғрими? Намоз ўқишни яқинда бошладим. Дин борасида унчалик билимга эга эмасман. Ҳозирда ўзимни устимда ишлаб, шунга доир китоблар ўқимоқдаман.
– Ва алайкум ассалом! Сизга Шайх ҳазратларининг Нақшбандия тариқати вирди ва вазифалари ҳақидаги китобларини тавсия қиламиз. Сиз айтган ҳоллада зикр айтиш жоиз. Фарзандларга жавоб қилиб қўйиб давом эттириш ҳам жоиз. Аммо афзали Аллоҳнинг зикрига ажралиб чиқиб, ҳамма нарсадан холи қолиб, бу ишни бутун вужуд ва қалб ила адо этишдир. Валлоҳу аълам!