Ассалому алайкум! Мени болам 4 ёш куркок булиб колган буни куркоклигини кандай тузатса булади
– Ва алайкум ассалом, энг аввало қўрқоқ деганда нимани назарда тутганингизни ўзингиз учун аниқлаб олинг. Баъзида оналар уялчанг болаларни ҳам қўрқоқ деб аташади.
Агар бола ҳамма нарсадан қўрқиб, эҳтиёткорлик қилаётган бўлса ўзингизнинг тарбия услубингизни кўриб чиқишингиз керак. Болани ёмон оқибатлардан қўрқитиб тарбиялаш ана шундай оқибатларга олиб келиши мумкин. Валлоҳу аълам!