Икки оқни бирга ейиш

19:27 / 22-sentabr | Sunflower | 436

Ассалому алайкум! Халқ орасида икки оқни бирга еб бўлмайди деган гап юради. Масалан тухум билан қатиқни бирга еб бўлмас эмиш. Бу қанчалик тўғри?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Бу жуда тўғри. Сабаби қатиқ ва тухум таркибидаги оқсиллар тузилиши турли бўлиб ошқозондаги ферментлар жумладан  пепсин таъсирида турли муддатда парчаланади. Уларни бирга истеъмол қилиш хазми заиф ва  ошқозон ферменти паст  инсонлар учун зарарли таъсир кўрсатади.
Яхши парчаланмаган оқсил маҳсулотлари ошқозон ичак трактида турли оралиқ заҳарли маҳсулотлар ва газлар хосил бўлишига бу ходисани тез тез такрорланиши эса жигар детокси фаолиятини бузилиши, организмни заҳарланиши ва тиқилмалар хосил бўлишига олиб келади.

Шунинг учун буларни алоҳида истеъмол қилиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам!