Ҳалол бўладими?

23:55 / 04.02.2020 | Alisher | 575
Ассалому алайкум! Мен ҳозирда чет элда оилам билан яшайман. Талабаман. Ўқишдан бўш вақтларимда ишламоқчи эдим. Бу ерда қонуний ишлаш учун рухсат олишингиз керак. Лекин баъзилар нақд пулга иш топишади. Бундай ишлар учун бундай документлар сўралмайди. Давлат томонидан ишлаш учун рухсатнома олмасдан туриб ишлаб пул топсак ҳалол бўладими? Иккинчи саволим биринчи саволимга боқлиқ. Бу ерда менга ҳар ойда стипендия беришади ва мабодо у бу ерда иш топсам стипендиям миқдорини камайтиришлари мумкин. Шунинг учун рўйхатдан ўтмай пул ишлаб топсак ҳалол бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ноқонуний иш қилмаслик керак.  Валлоҳу аълам!