Суратнинг аҳамияти

10:12 / 09.02.2020 | Mubina | 614
Ассалому алайкум! 2 йилдан бери намоз ўқийман. Ҳозирда талабаман ва бошқа уйда яшайман. Менинг хонамнинг пастки қисмида делфинларнинг сурати туширилган қоғоз (обой) ёпиштирилган. У қоғоз қиблада эмас, менинг ён томонимда туради. Намоз ўқиётганимда унга эътибор ҳам қилмайман. Дугонамнинг айтишича бу қоғоздаги суратга сиғиниш бўлар экан. Бу гап тўғрими? Менинг қалбим Аллоҳдаку.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша суратга қараб ўқимаётган бўлсангиз бўлди. Имкон қадар орқангизда қолдиринг ёки бирор нарса билан тўсиб қўйинг.  Валлоҳу аълам!