Она сути

23:09 / 10.03.2020 | Kamol Nazirov | 3123

Ассалому алайкум! фарзандим 7 ойлик бўлганида сутдан қолди. Сутим жудаям камайиб кетди, шифокорлар ёзиб беришган дориларини ҳам ичдим, лекин сутим кўпаймади. Мана фарзандим 9 ойлик бўлди, лекин ҳали ҳам эммайди. Мажбурлаб озгина бўлса ҳам оғзига соғиб қўяман. Сутим кўпайиши учун нима қилсам бўлади?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Она сути энг бебахо ва алиштириб булмайдиган неьмат! Унинг таркибида суньий сутли озуқалардан фарқли равишда она ҳаёти давомида бошидан ўтказган барча инфекцион касалликларга нисбатан антитело - коннинг ҳимоячи иммун хужайралари мавжуд. Энг қиммат сунъий озуқада ҳам бу антителоларни топа олмайсиз. Гўдак ҳаётининг илк 2 йилида иммун системаси ҳали тўлиқ такомиллашмаган бўлади. Шу сабабли кичкинтойлар юқумли касалликларга чалинишга мойил бўлади. Ана шу важҳдан  она сути исталган энг Бренд сунъий сутлардан афзал туради .
Гўдакни эмизиб боқишнинг энг маъқулланган муддати 2 ёшгача бўлган даврдир. Қуръони каримда ҳам бу ҳақида таъкидланганлиги бежизга эмас!

Кўкрак сутини кўпайтириш учун болани тез-тез ҳамда меҳр билан эмизиш керак. Гап шундаки, аёлларнинг бош миясида гипоталамус ва гипофиз безида сут ишлаб чиқарилишига жавобгар қисм мавжуд, унга эса сигнал онанинг сўрғичларида жойлашган рецепторлардан келади. Бу сигнал таьсирида пролактин ва окситоцин моддалари ажралиши кучаяди, бу эса ўз навбатида сутни миқдорини оширади. Демак сут миқдорини ошириш учун кўкрак сўрғичлари рецепторлари кўпроқ гўдак томонидан эмиш жараёнида таьсирланиши керак. Агар она сутим болани тўйдириш учун етмайди деб ҳисобласа, унинг бош миясида сут ишлаб чиқарилиш жараёнини тормозловчи процесс содир бўлади. Ҳавотир, ўзига ишонмаслик ҳам худди шундай эффект беради. Шу сабабли дори-дармондан аввал ўзингизни болага бемалол етадиган даражада сут ажратишга қодирлигингизга ўзингизни ишонтиринг. Зеро ҳар бир она агар унга ташқи тарафдан негатив таъсирлар ва ишончни синдирадиган омиллар бўлмаса бемалол эгизак гўдакларни ҳам кўкрак сути билан етарлича таьминлашга қодир. Бу исботланган факт.