Намозда ният

10:05 / 09.02.2020 | Iqbol | 672
Ассалому алайкум! Биз намозда ниятни қайси тилда ўқишимиз керак? Онамлар ниятни тожикча қилади. Лекин кўпчилик ниятни ўзбекча ўқийди. Мен нима қилай? Онамларчи?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ниятни ўзбекчада қилиш ҳам тожикда қилиш ҳам жоиз. ниятни араб тилида қилиш шарт қилинмаган. Уни тилда эмас, дилда қилиш ҳам кифоя. Тилда қилса, янада аниқ бўлади.  Валлоҳу аълам!