Ғусл ҳақида

22:46 / 08.02.2020 | Diyora | 597
Ассалому алайкум! Ғусл олганда таҳорат олмаса, фақат ғуслгагина ният қилса шу ғусл билан намоз ёки Қуръон ўқий оладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ғусл ҳам покланиш. У ила ибодатлар бажарилиши жоиз. Ғуслдан аввал таҳорат олиш суннат амалдир. Таҳоратсиз ғусл қилса, тарки суннат қилган бўлади. Аммо бу ғусл билан бетаҳоратликдан покланиш ҳосил бўлади, чунки унда ҳам покланиш нияти бор, ҳамда таҳорадаги ювиладиган аъзолар, балки барча аъзолар ювилади. Валлоҳу аълам!