Ақиқа

10:48 / 09.02.2020 | И.М.М 1982 | 504
Ассалому алайкум! Ҳар бир фарзанд туғилганда ақиқа қилиб бир жонлиқ сўйиш керак деб эшитганман. Лекин бизни икки фарзандимиз бор: бири 14, бири 10 ёшда. Жонлиқ сўйилмаган. Имконимиз ҳам бўлган ўша пайтда, лекин ҳеч ким этмаган. Ҳалиям бўлса сўйса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ақиқа болани вояга эсон-омон етиб олишини таъминлаш учун. Вояга етиб бўлган бола учун қилинмайди. Вояга етмаган болага кейинроқ бўлса ҳам ақиқа қилиш жоиз.  Валлоҳу аълам!