Қабристон ободончилиги

12:35 / 09.03.2017 | Савол | 1719
Ассалому алайкум! Отам билан биргаликда қишлоғимиздаги бир қабристонни обод қилишни (кириш қисмига дарвоза қўйиш, қабристон номини ёзиш ва ҳоказо) анча вақтдан бери ният қилиб келаяпмиз. Сўрамоқчи бўлганим — қабристон номини ёзилиши бўйича қандайдир чекловлар, қоидалар ёки амаллари борми? Агар бўлса қандай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қабристоннинг номи ёзилса бас, қўшимча нарсалар керак эмас. Ҳадиси шарифда келган қабристонга киргандаги ўқиладиган дуони ёзиб қўйиш мумкин. Валлоҳу аълам