Намозни тўхтатиш

12:36 / 09.03.2017 | Савол | 2507
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Менинг эмизикли болам бор. Яқинда 2 ойлик бўлади. Баъзан намоз ўқиётган пайтимда йиғлаб қолади, шундай пайтда намозимни тўхтатиб(бузиб) боламга қарасам бўладими ё намозимни ўқишда давом этишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Намоз фарз бўлса ва болангиз хатарда бўлмаса, намозни бузмайсиз. Нафл намози бўлса, намозни тўхтатиб қарасангиз бўлади. Лекин ўша нафлни бошқатдан ўқиб қўясиз. Валлоҳу аълам