Oyoqdan juda o'tkir hid chiqishini yo'qatalmayapman

05:43 / 03-yanvar | Oyazimxon | 78

Assalomu alekum sizga bermoqchi bo'lgan savolim shuki anchadan basi oyog'im sasidi yozda ham har faslda lekin buni yo'qatalmayapman nima qilsam bo'ladi. oldindan raxmat

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Бу замбуруғдан. Замбуруғлар нам, қоронғи жойни ва қондаги қандни яхши кўради. Ширинлик, газли ичимликлардан пархез. Пайпоқларни (носки) ҳар куни тозасини кийиш зарур. Оёққа Ош тузили ванна энг яхшиси. Ош тузидан кўпроқ солиш керак. Носкилар ҳаммасини биттада шўр сувга солиб қўйиб, кейин чайилади. Оёқ кийим ичига ҳам шўр сув солиб қўйилса 15-20 минутдан кейин, тўкиб чайиб, қуритиб қўйилиши керак.
Шуларни бир маротаба, битта вақтда ҳаммасини қилиш кк. Агар шунақа қилинмаган носкини яна кийиб қўйилса, замбуруғ қайта юқиши мумкин.

Гулнора Раҳимжонова.