Бола парваришида бўлган ҳодим зарарли жойда ишлаши тўғрисида

15:47 / 03-yanvar | Дилноза | 123

Ассалому алайкум! Зарарли ишда ишлайдиган ҳодим бола парваришлаш таътилидан олдинроқ чиқиши мумкинми. Зарарли ишда ишлаганлиги боласига зарар етказмайдими ..

Ҳуқуқшунос:

– Ва алайкум ассалом!

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 405-моддаси 4-қисмига мувофиқ бола парваришидаги аёллар ўз хоҳишларига кўра ишга қайтишлари(тўлиқсиз иш вақти асосида ) ёки уйда (иш берувчи рози бўлса ) мумкин.

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 393-моддасига мувофиқ Иш берувчи касаба уюшма қўмитаси билан келишувга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишувга кўра тасдиқланадиган тавсияларни инобатга олиб, ноқулай меҳнат шароитларига эга бўлган, аёлларнинг меҳнатидан фойдаланиш чекланадиган айрим ишлар рўйхатини белгилашга ҳақли.

Аёллар томонидан улар учун йўл қўйиладиган энг кўп нормадан ортиқ бўлган оғир юкларни кўтариш ва ташиш тақиқланади.

Аёлларнинг оғир юкларни кўтариши ва ташиши чоғида улар учун йўл қўйиладиган энг кўп юкламалар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади.

 Валлоҳу аълам!