Ассалому алайкум! Аввало раҳмат айтаман Аллоҳ рози бўлсин сизлардан кўп соволларимга жовоб топаман муслимат уз дан. Саволим шуки ҳомиладор аёл нафл роза тутиб юриши мумкинми,ҳомиладорликни режа қилётган пайтдачи агар ҳомиладорми юқми аниқ билмаган пайтлари бошки 1ойликда домий кундузлари рўзадор болса болажак фарзанга зулмга кирмидими ?Бу соволли беришимдан мақсад 1чи 3ойликда копроқ ухлаш копроқ фойдали витаминли бақувват овқатланишни маслаҳат беришар экан ,жавобингиз учун олдиндан раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Ҳомиладор аёл дастлабки триместрда ( 3 ойликда ) айнан шу кезда ҳомиланинг барча органлари шакллана бошлаши ва бу пайтда витаминлар ва микронутриентларга эҳтиёж ҳар қайси пайтдагидан кўра ошиши сабабли нафл рўзаларни тутмай тургани афзал , шариатда Фарз ибодат бўлган Рамазон рўзасини тутишда ҳам ҳомиладорнинг саломатлиги , туғилажак фарзандга зарар етиш -етмаслиги каби омиллар эътиборга олинаркан , нафл ибодат бўлмиш нафл рўзада ҳам булар инобатга олиниши табиий . Валлоҳу аълам!