Ассалому алайкум! Менда хайз масаласи да тушунмовчилик ьуляпти,асабийлашиб стресга тушиб коляпман.Декабр 16 сида хайзми билмайман жигарранг булиб виделения келди, лекин купаймади 9 кундан кейин ювиниб номоз бошлагандим кон купайиб кела бошлади 25 дан бошланди Яна 9 кундан кейин номоз бошладим. 19 кундан кейин Яни 12 январдан Яна жигарранг ажралма келди 9 кундан кейин кон келишни бошлачпти.Менга маслахат Беринг илтимос нима кидай.Жавоб учун рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Гинеколог шифокорга учраб , тегишли текширувлардан ўтинг ва тавсияси асосида даволанинг. Сизда дисфункционал бачадондан қон кетиши кузатилаётган бўлиши ёки эндометриоз ёки қалқонсимон без касаллиги асорати кузатилаётган бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!